Германия ғарбидаги Саарбрюккен шаҳри марказидаги ресторанлардан бирига кийимида қон излари бор эркак бостириб кирди. Бу ҳақда, Bild нашрига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Айтилишича, номаълум эркак «Дубровник» ресторанига кириб олиб, ташрифчилар ва персоналдан бинони тарк этишни талаб қилган. Шундан сўнг у ресторан ичига қамалиб олган.
Айни пайтда полиция кенг миқёсли операция ўтказишни режалаштирмоқда. Атрофдаги кўчалар ёпилди. Воқеа жойига музокара гуруҳи ва психологлар етиб келди, улар эркак билан алоқа ўрнатишга уринмоқда.
Изоҳ (0)