Рио–2016 Олимпиадасининг дастлабки кунида бокс бўйича -60 килограмм вазн тоифасида иштирок этаётган Хуршид Тожибоев саралаш босқичида қатарлик Ҳакан Эрескерни мағлуб этиб, чорак финалга чиқди. Бу ҳақда «Stadion.uz» хабар қилмоқда.

Foto: “Sports.uz”

Фото: «Sports.uz»

Ўзбекистонлик боксчи уч раунд давомида катта устунликка эга бўлиб, рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади. Ҳар учала ҳакам устунликни Тожибоевга берди — 30:25, 30:27, 30:27.

Нимчорак финалда Хуршид Тожибоев буюк британиялик Йозеф Кординага қарши рингга кўтарилади.