Рио–2016 Олимпиадасининг дастлабки кунида бокс бўйича -60 килограмм вазн тоифасида иштирок этаётган Хуршид Тожибоев саралаш босқичида қатарлик Ҳакан Эрескерни мағлуб этиб, чорак финалга чиқди. Бу ҳақда «Stadion.uz» хабар қилмоқда.
Ўзбекистонлик боксчи уч раунд давомида катта устунликка эга бўлиб, рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади. Ҳар учала ҳакам устунликни Тожибоевга берди — 30:25, 30:27, 30:27.
Нимчорак финалда Хуршид Тожибоев буюк британиялик Йозеф Кординага қарши рингга кўтарилади.
Изоҳ (0)