Россиянинг Исломобод ва Кобулдаги элчихоналари Афғонистонда толиблар томонидан қўлга олинган россияликни озод этиш бўйича чоралар кўрмоқда. Бу ҳақда Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
4 август куни Афғонистонга авария ҳолатида қўнган Ми-17 экипажи асирга олинган бўлиб, уларнинг орасида бир нафар Россия фуқароси ҳам бор.
«ОАВларнинг маълум қилишича, 4 август куни Афғонистоннинг Лувгар вилоятига Покистонга тегишли бўлган Ми-17 вертолёти авария ҳолатида қўнган. У таъмирлаш ишларини ўтказиш учун Россияга йўл олган эди. Экипаж аъзолари ‘Толибон’ ҳаракати жангарилари томонидан асирга олинган. Улар орасида Россия фуқароси, 1956 йилда туғилган штурман С.К.Севастьянов ҳам бор», — дея хабар берди дипломатик бошқарма.
Изоҳ (0)