Ҳиндистон шимоли-шарқидаги Ассам штати Кокражхар шаҳри бозорининг жангарилар томонидан ўққа тутилиши оқибатида 14 киши ҳалок бўлди, яна 15 нафари яраланди. Бу ҳақда NDTV телеканалига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Маҳаллий полиция ходимлари бунга жавобан жангариларга қарата ўт очди. Террорчилардан бири ўлдирилди, воқеа жойида Калашников автомати топилди.
Маҳаллий ҳукумат расмийлари теракт ортида Миллий-демократик Бодоленда фронти сепаратистлари турганини тахмин қилмоқда.
Жиноятчиларни излаш жараёни олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)