Россия марказий ҳарбий округининг радиация, кимё ва биологик ҳимоя бўлинмалари Ямал-Ненец автоном округида Сибир куйдиргисидан ҳалок бўлган 342 та буғу қолдиқларини йўқ қилди. Бу ҳақда 4 август, пайшанба куни округ қўшинлари қўмондони ёрдамчиси полковник Ярослав Рошчупкин маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
«Ҳарбий мутахассислар куйдирги оқибатларини бартараф этиш суръатини оширди. Ўтган суткалар давомида 155 та ҳайвоннинг қолдиқлари йўқ қилинди. Жами ҳалок бўлган ҳайвонларнинг 14 фоизи — 342 та буғу қолдиқлари йўқ қилинди», — дейди у.
Ҳарбий мутахассислар сентябрь ойигача Сибир куйдиргиси ўчоғи оқибатларини бартараф этиш ва Ямал тундрасини тозалашга эришиш мумкинлигини маълум қилди.
Ямалда Сибир куйдиргиси оқибатларини бартараф этиш бўйича операция 1 август куни бошланган эди.
Изоҳ (0)