Қозоғистоннинг Остона шаҳрида уч ёшли бола турар-жой биносининг бешинчи қаватидан қулаб тушиб, тирик қолди. Бу ҳақда Қозоғистон ИИВ фавқулодда вазиятлар қўмитаси матбуот хизмати маълумотига таяниб, Kazakhstan Today хабар бермоқда.
«Остона шаҳрининг Сариарка туманида ёш бола иштирокидаги бахтсиз ҳодиса қайд этилди. Беш қаватли турар-жой биносида ота-онасининг назоратисиз қолган 2013 йилда туғилган бола бешинчи қаватдан қулаб кетди. Шундан сўнг у шифохонага етказилди», — дейилади хабарда.
Фавқулодда вазиятлар бўйича қўмита аввал ҳам бир неча марта қозоғистонликларни огоҳликка чақирган. Бошқарманинг маълумотларига қараганда, болалар билан боғлиқ фожиали ҳолатларнинг аксарияти ота-оналарнинг эътиборсизлиги оқибатида юз беради.
Изоҳ (0)