Ўзбекистонда 1 август, душанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
Хабар беришларича, душанбага ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида +13...+18 даража, Тошкент шаҳрида +18...+20 даража, Фарғона водийси вилоятларида +16...+21 даража, қолган жойларда +23...+25 даражагача илиқ бўлади.
1 август куни кундузи тоғли жойларда ҳаво ҳарорати +22...+27 даража, Фарғона водийси вилоятларида +30...+35 даража, Тошкент шаҳрида +34...+36 даража, қолган ҳудудларда +37...+38 даражагача иссиқ бўлади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)