Уэльслик футболчи Гарет Бэйл ўз суюклиси Эмма Рис-Жонснинг қўлини сўраш учун Испаниянинг Тагомаго оролини ижарага олди. Бу ҳақда «Чампионат» АС нашрига асосланиб хабар берди.
Никоҳ узуги бериладиган жойнинг ижараси Гарет Бэйл учун 450 минг еврога тушди. Бу оролнинг 1 ҳафталик ижараси учун етарли пул эди.
Гарет «Реал» билан Европа Чемпионлар Лигасида зафар қучганидан сўнг 600 минг евро мукофот пули ишлаб олганди. Унинг клубдаги йиллик маоши 18,5 миллион еврони ташкил қилади.
Бэйл болаликдан бери севадигани Эммага уйланиши ҳақида икки ҳафта муқаддам маълум қилганди. Бу жуфтликнинг икки нафар қиз фарзанди бор. Алба Виолетта 3 ёшни қарши олган бўлса, кичик Нава Валентина 2016 йилнинг мартида дунёга келганди.
Изоҳ (0)