Арманистон пойтахтида полиция биносини ушлаб турган «Сасна црер» қуролли гуруҳи гаровдаги тиббиёт ходимлари — шифокор ва ҳамширани қўйиб юборди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
«Барча тиббиёт ходимлари озодликда эканлигини тасдиқлашим мумкин, тафсилотлар кейинроқ маълум қилинади», — деди Арманистон соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий вакили Анаит Айтаян.
Илгарироқ «Таъсис парламенти» мухолиф гуруҳи вакили, бино ичида турган Варужан Аветисян тиббиёт ходимлари 30 июль кечаси чиқиб кетганини маълум қилган эди.«Уларни ҳеч ким зўрлик билан тутиб тургани йўқ. Улар ўз қарорлари ва ҳаракатида эркин эди», — таъкидлади у.
Изоҳ (0)