Англиянинг амалдаги чемпиони «Лестер» Халқаро Чемпионлар Кубоги доирасидаги ўзининг иккинчи учрашувини Франция чемпиони «ПСЖ»га қарши ўтказиб, 0:4 ҳисобида имкониятни бой берди.
Беллашувда францияликлар ҳар битта таймда иккитадан гол уришга муваффақ бўлди. Ҳисоб Эдинсон Кавани томонидан очилган бўлса, кейинроқ Иконе, Моура, Эдуард каби футболчилар ҳам гол уришга эришди.
«Лестер»нинг биринчи ўйини Шотландия вакили «Селтик»ка қарши ўтган бўлиб, ўйиннинг асосий вақтида 1:1 ҳисоби қайд этилган, пенальтилар сериясида Клаудио Раньери шогирдлари 6:5 ҳисобида устун келганди.
Унаи Эмери бошчилик қилаётган «ПСЖ» Премьер-Лига чемпионига қадар Испаниянинг «Реал» ва Италиянинг «Интер» клубларини бир хилда — 3:1 ҳисобида мағлуб этганди.
3 август куни «Лестер» Испаниянинг «Барселона» клуби билан тўқнаш келади.
International Champions Cup—2016 Калифорния, АҚШ 30 июль, 2016
«ПСЖ» — «Лестер» 4:0
Голлар: Кавани, 26-пен (1:0). Иконе, 45 (2:0). Моура, 64 (3:0). Эдуард, 90 (4:0).«ПСЖ»: Ареола, Кимпембе (Георген, 80), Стамбули (Моура, 61), Мотта (Нкунку, 62), Кавани (Бен Арфа, 61), Пасторе (Рабиот, 62), Ди Мария (Каллегари, 62), Менье (Орье, 80), Максвелл (Курзава, 79), Давид Луис (Криховяк, 61), Иконе (Эдуард, 80).
«Лестер Сити»: Шмейхел, Луис Эрнандес (Симпсон, 46), Чилвел (Фукс, 46), Морган, Хут, Амарти (Дринкуотер, 46), Шлуп (Олбрайтон, 46), Оказаки (Муса, 46), Ульоа, Менди (Кинг, 66), Маҳрез (Грай, 66).
Изоҳ (0)