Бирлашган Миллатлар Ташкилоти чақалоғини кўкраги билан озиқлантираётган оналарнинг автопортретларини қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Бу ҳақда, Reuters маълумотига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
БМТнинг маълум қилишича, ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган тренд омма олдида болани эмизиш билан боғлиқ ҳар қандай бир қолипдаги фикрлашга қарши курашишда яхши усул ҳисобланади.
Бундан ташқари, ташкилотнинг таъкидлашича, бу каби селфилар она сутининг муҳимлиги ҳақидаги маълумотни тарқатишга ёрдам беради.
Она сути билан озиқлантириш бутунжаҳон ҳафталиги 1 август куни бошланади.
Изоҳ (0)