Арманистон пойтахти Ереван шаҳри марказида намойиш акцияси иштирокчиларидан бири ўзини ёқиб юборди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Қайд этилишича, Арманистон президенти қароргоҳи яқинидаги Баграмян хиёбонида ўрта ёшдаги эркак ўз устига бензин қуйиб ёқиб юборди.
Полиция патруль-пост хизмати полкини гаровга олган қуролланган гуруҳни қўллаб-қувватлаш учун Ереван марказига чиққан намойишчилар президент қароргоҳигача боришга қарор қилди.
Намойишнинг қолган иштирокчилари оловни бартараф қилишга муваффақ бўлди, эркакнинг танаси куйди.
Баграмян хиёбони полиция томонидан қуршовга олинди.
Изоҳ (0)