Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Зинедин Зидан Халқаро Чемпионлар Кубогида «ПСЖ»дан учралган мағлубият борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Бундай натижани қайта такрорламасликка ҳаракат қилишимиз керак. Шундай бўлсада биз максимум даражада ўйнашга ҳаракат қиляпмиз. Ҳозир янги мавсумга тайёргарлик кетмоқда ва биз секин-аста тезликни ошириб боришимиз керак», — деди Зидан.
«Испанияда мавсум узоқ давом этишини биламиз, биз яхши старт олишимиз керак. Кучли рақибларга қарши ўйинларнинг биринчи бўлимида бизга тажовузкорлик етишмаяпти. Ҳозир биз 100 фоизлик формада эмасмиз. Мавсум бошланишига бироз вақт бор, максимумга чиқиш учун ишлаймиз», — деб Зиданнинг сўзларидан иқтибос келтирди «Чемпионат».
Изоҳ (0)