«Ўзбектуризм» миллий компанияси Туркияга йўл олаётган Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек, сайёҳлик операторларига мурожаат қилиб, ушбу мамлакатда юзага келган ижтимоий-сиёсий вазиятни эътиборга олишни сўради, деб ёзади «Газета.uz».
«2016 йил 27 июль ҳолатига кўра, Туркия Республикасининг маълум ҳудудларида юқори даражадаги кескинлик сақланиб қолганини ҳисобга олганда, Туркияга саёҳатни хавфсиз деб бўлмайди, — дейилади «Ўзбектуризм» хабарида. — Шу муносабат билан, ушбу мамлакатдаги вазият барқарорлашмагунига қадар, Туркияга сафарларни амалга ошириш тавсия этилмайди».
Туркия ҳудудидаги Ўзбекистон фуқароларига зарур эҳтиёт чораларига риоя қилиш тавсия этилди.
Изоҳ (0)