БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик ташкилоти — ФАО «Ўзбекистон фермер далаларида буғдойнинг эски жой навлари: миллий даражада йиғилиши ва сақланиши шарҳи» тадқиқотини эълон қилди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Ташкилот матбуот хизматига кўра, тадқиқот 2010—2015 йилларда, Ўзбекистонда буғдойнинг анъанавий хилма-хиллигини асраб қолиш мақсадида ўтказилди. Кейинги йилларда фермерлар буғдойнинг фақат замонавий навларидан фойдаланмоқда. Мутахассислар фикрича, эски жой навларида минтақада келажакда дон етиштириш учун зарур бўлган қимматли ирсий ресурслар мавжуд.
Тадқиқотда буғдойнинг маҳаллий навлари батафсил рўйхати, фермерлар ушбу навларни экишда давом этаётган жойлар, шароитлар, сабаблар ва усуллар баён этилган. Ҳужжатда, шунингдек, ваколатли шахслар ва эски жой навларидан фойдаланаётган фермерлар учун ирсий хилма-хилликни сақлаб қолиш юзасидан тавсиялар келтирилган.
Изоҳ (0)