• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12858.15
    • RUB159.71
    • EUR14505.28
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Хитойдан ускуналар олиб келиш ва бунинг учун халқаро шартнома тузишнинг ўзига хос жиҳатлари

    Ўзбекистонга ускуналар, хом ашё ва махсус техникаларни етказиб бериш бозорида етакчи ҳисобланган Ўзбек-Хитой Савдо уйи бу йил ўз фаолиятининг 10 йиллигини нишонламоқда. Юбилей муносабати билан, ЎХСУ экспертлари билан интервьюлар туркуми ташкил этилмоқда, бунда ҳар бир интервью ускуналарни сотиб олишнинг маълум бир босқичига бағишланади ва бизнес учун амалий маслаҳатларни ўз ичига олади. Навбатдаги интервью шартномаларни тайёрлаш, логистиканинг нозик жиҳатлари ва юкларни суғурталаш мавзуси каби масалаларга бағишланган.

    Музаффар Қосимов. Фото: ЎХСУ

    Музаффар Қосимов. Фото: ЎХСУ

    Аввалги материал Хитой ускуналар бозоридан ишлаб чиқарувчини тўғри танлаш мавзусини қамраб олган эди. Бироқ ишончли ишлаб чиқарувчини танлаш — лойиҳани ишга тушириш йўлидаги кетма-кет қадамларнинг дастлабкиси, холос. Унинг ортидан бошқа саволлар пайдо бўлади: халқаро шартномани қандай қилиб тўғри расмийлаштириш керак, тайёр ускунани қандай қилиб манзилга етказиш мумкин ва юкни олиб келишдаги хавф-хатарлар кўламини қандай қилиб қисқартириш мумкин? Бу ҳақда Ўзбек-Хитой Савдо уйи раҳбари ўринбосари Музаффар Қосимов сўз юритади.

    Халқаро шартномалар ва ускунани ишлаб чиқариш

    — Ишлаб чиқарувчи билан халқаро шартнома имзолаш қанчалик муҳим аҳамиятга эга? Хитой бозори билан ишлашнинг қандай мураккаб жиҳатлари бор?— Статистик маълумотлар бўйича, компаниямиз мижозларининг 90 фоизи янги бизнесни бошлаш учун кредит олади. Ускунани сотиб олиш учун кредит олишда эса ишлаб чиқарувчи корхона билан имзоланган шартнома муҳим ҳужжатга айланади. Бу шартнома қанчалик даражада яхши тайёрланган ва расмийлаштирилган бўлса, кредит олиш учун нисбатан кам вақт сарфланади ва бу охир-оқибат лойиҳанинг муваффақиятига таъсир қилади.

    Халқаро шартномани тайёрлаш — мураккаб ва кўп босқичли жараёндир. Ўзига хосликларга тўла Хитой бозорида эса вазифа икки баробар оғирлашади. Ҳужжатларни имзолаш учун Хитойга бир неча бор сафар қилиш, таржимонлар, маслаҳатчилар, ҳуқуқшунослар, иқтисодчилар ва техник мутахассислардан иборат бутун бошли жамоани жараёнга жалб қилишга тўғри келади. Одатда, бизнесини энди йўлга қўяётган тадбиркорлар бундай мутахассислар жамоасига эга бўлмайди, шу сабабли завод билан имзоланадиган шартномани тайёрлаш ва расмийлаштириш бир неча ойга, баъзан, йилга чўзилиб кетиши мумкин.

    Бу вазифанинг ечими бор, албатта: шартномани тайёрлаш масъулиятини ўз зиммасига оладиган ҳамда кредит олиш учун зарур ҳужжатлар тўпламини йиғишда кўмак кўрсата оладиган маҳаллий етказиб берувчи компанияга мурожаат қилиш ишни тезроқ ва ишончли равишда якунлаш имконини беради ҳамда кўпинча арзонроққа ҳам тушади.

    — Завод тўловни қабул қилгани ва ускунани ортишга тайёрлигини билдирди. Бу босқичда нималарга эътибор қаратиш керак?— Ишлаб чиқарувчиларнинг омбор иншоотлари майдони кўпинча чекланган бўлади, шу сабабли ҳам завод бажариб бўлинган буюртмани тезроқ етказиб беришдан манфаатдор. Бироқ шошилиш керак эмас. Ускунани жойида изчил текшириш — унинг келажакда соз ишлаши ва божхона расмийлаштирувининг тез ўтиши кафолатидир. Ускуна ўзининг техник тавсифига тўлиқ мос бўлиши керак, аниқланган барча камчиликлар эса маҳсулот қабул қилингани ҳақидаги далолатнома имзолангунига қадар бартараф этилиши лозим.

    Текширувни мустақил компанияга ҳам ишониб топширса бўлади — бунда сиз вақтдан ютасиз ва Хитойга сафар қилиш учун сарфланадиган маблағни тежаб қоласиз, профессионал инспектор эса техникани кўздан кечириб, инспекция якунлари ҳақидаги батафсил ҳисоботни тақдим этади.

    Фото: ЎХСУ

    Фото: ЎХСУ

    Логистика ва етказиб бериш

    — Ишончли транспорт агентлиги қандай танланади?— Эҳтиётсизлик билан ташиш қимматбаҳо ускунани бир зумда металл уюмига айлантириб қўяди. Шунинг учун ускунани зарар етказмасдан тез етказиб берадиган транспорт агентини танлаш ишига алоҳида эътибор билан ёндашиш зарур. Масаланинг мураккаблиги шундаки, Хитойда бир-бири билан рақобатда бўлган минглаб юк ташувчи компаниялар фаолият олиб боради.

    Бундай ҳолатда танловни бозорнинг энг катта иштирокчиларидан бирида тўхтатиш керак. Бундай компаниялар ўз нуфузи ҳақида қайғуради ва энг яхши хизматни таклиф қилади. Компанияларнинг сайтларини, тарифлаш тизимини, қандай қилиб, қайси шартлар асосида ускунани ташиб беришини ўрганиб чиқинг. Унинг менежерлари билан боғланиб, кафолатлар ва ташиш тезлиги каби саволларга аниқ жавоб олинг. Етакчи транспорт агентларининг штатида логистика бўйича мутахассислар ҳам бўлади, улар божхона ёки бошқа нуқталарда тиқилинч юзага келганида, юкнинг ўтишини тезлаштиришга ёрдам беради.

    — Етказманинг тезлиги ва нархи нимага боғлиқ? Нима учун баъзи агентларнинг хизмат ҳақи бирмунча арзон?— Бугунги кунда нарх ва тезлик мутаносиблиги бўйича энг қулай йўл — темирйўл орқали етказиб беришдир. Стандарт контейнернинг Хитойдан Ўзбекистонга етиб келиши учун ўртача 15—18 кун керак бўлади. Бироқ баъзи агентлар етказиб бериш вақтини бир ойгача чўзиш эвазига 20 фоизлик чегирмалар таклиф қилади. Шу йўл билан хитойлик темирйўлчилар ички транспорт йўлларининг бандлигини рағбатлантиради. Сезиларли чегирма, албатта, кишини ўзига тортади, лекин етказманинг янада кўпроқ кечикишига ҳам сабаб бўлиши мумкин.

    Етказиб бериш вақтидаги чегирма қадоқлаш материалларининг тежалиши билан боғлиқ эмаслигига ҳам ишонч ҳосил қилиш керак. Қадоқлаш қийматини ускуна нархи билан таққослаб бўлмайди, бироқ йўлга тўғри тайёрланган юкгина минглаб километрга чўзиладиган сафарни талофатларсиз ўтказа олади.

    Баъзи транспорт компаниялари анча паст нархларни таклиф қилади, бироқ ҳисобга олинмаган харажатлар ҳақида билдирмайди. Бундай ҳолатда хизмат харажатлари (юклаш ва юкни тушириш) ва ички божхона расмийлаштириш ишлари учун алоҳида пул сўралиши эҳтимоли катта.

    Одатда, Хитой бозоридаги узоқ муддатли фаолиятгина юкларни мақбул нархларда тез етказиб бера оладиган ишончли транспорт компанияларини танлаш имконини беради.

    — Консолидация нима ва қандай қилиб унинг ёрдамида етказиб бериш хизмати ҳақини камайтириш мумкин?— Баъзан етказиб берилиши керак бўлган юк стандарт темирйўл контейнери ҳажмидан анча кичкина бўлади. Бундай ҳолатларда кўплаб транспорт агентлари консолидация хизматини таклиф қилади — бунда бир контейнер билан турли буюртмачиларнинг кичик ҳажмли юклари етказиб берилади. Айни вақтда, етказиб бериш хизмати ҳақи ҳам арзонлашади.

    Фото: ЎХСУ

    Фото: ЎХСУ

    Суғурта масалалари ва етказиб беришдаги хизматлар мажмуи

    — Юкни олиб келишдаги хавф-хатарларни қандай қилиб камайтириш мумкин?— Мураккаб ва қимматбаҳо ускунани узоқ масофага етказиб беришда унинг шикастланиши эҳтимоли ҳар доим мавжуд. Мазкур масаланинг ишончли ечими — юкнинг бутун ҳаракати давомида уни халқаро суғурта компанияси томонидан суғурта қилинишидир. Бироқ бу ерда ҳам маълум ўзига хосликлар бор. Халқаро савдо шартларига кўра, суғурта компаниясининг жавобгарлиги у юкни уни қабул қилиб олувчи мамлакатнинг божхона омборига тушириши билан тугашини эътиборга олиш муҳим аҳамиятга эга. Агар ускуна буюртмачи томонидан носоз ҳолда қабул қилинса, носозлик манзилга етиб келгунича юз берганми-йўқми, ҳодиса суғуртага тушадими-йўқми, буларни аниқлаш учун суғурта компанияси ва божхонадан кўплаб ҳужжатларни йиғиш керак бўлади. Тажрибали етказиб берувчилар бу каби масалаларни қисқа вақт ичида қандай ҳал қилиш ва бундай ҳолатлар олдини қандай қилиб олиш мумкинлигини яхши билади.

    — Ускунани етказиб бериш ва божхона расмийлаштирилишини қандай қилиб осонлаштириш ва тезлаштириш мумкин?— Амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, Хитойдан ускуналарни сотиб олиш ва етказиб бериш жараёни тил билан боғлиқ тўсиқ туфайли янада чуқурлашадиган мураккаб ҳужжат алмашинуви ҳамда бозорнинг ўзига хосликлари сабаб чўзилиб кетади. Тажрибасиз бизнесменлар етарли кўникма ва керакли ходимлар жамоасига эга эмас, шу сабабли ҳам шартномаларни келишиш ва зарур рухсатномаларни олиш сезиларли кечикади.

    Бунда юкларни расмийлаштириш ва етказиб бериш бўйича барча хизматларни «тайёр ҳолда» тақдим эта оладиган тажрибали етказиб берувчига мурожаат қилиш — вазиятдан чиқишнинг ечимидир. Мазкур ҳолатда етказиб берувчи деганда Ўзбекистон ва Хитойда ўз офислари бўлган экспорт-импорт компанияси назарда тутилмоқда.

    Фақат шундай етказиб берувчи қуйидаги барча хизматларни «ягона дарча» тартибида тақдим эта олади:

    • халқаро шартномани Ўзбекистон ва Хитой қонунчилиги талабларидан келиб чиққан ҳолда тайёрлаш ва келишиш;
    • молия-кредит муассасаси учун ҳужжатлар тўпламини тайёрлаш;
    • ускунанинг ишлаб чиқарилишини назорат қилиш ва уни заводдан қабул қилиб олишдан аввал изчил текширувдан ўтказиш;
    • юкни келишилган муддатда етказиб берилишига кафолат берувчи текширилган транспорт агентини танлаш;
    • логистика назорати ва ҳисоботлар тақдим этиш йўли билан юкнинг ҳаракатланишини кузатиш;
    • Халқаро суғурта агенти билан барча масалаларни келишиб олиш ва олиб келинаётган юк учун суғуртани расмийлаштириш;
    • Ўзбекистонда божхона расмийлаштирувини ўтказиш учун ҳужжатлар тўпламини тайёрлаш.
    — Шундай етказиб берувчини қаердан топиш мумкин?— Тегишли хизматлар бозорини ва унда кўрсатилган компанияларни ўрганиб чиқиш керак. Масалан, ЎХСУ тадбиркорларга барча — керакли ускунани танлашдан тортиб, уни буюртмачининг иншоотига етказиб беришгача бўлган ҳамма хизматларни кўрсатади.

    Хитой ва Ўзбекистон бозорларидаги кўп йиллик иш тажрибаси ҳар қандай юкни тезкорлик билан етказиб бериш тизимини шакллантириш имконини берган. Вақт синовидан ўтган ҳамкорлар билан иш олиб бориш самараси ўлароқ, компания юкларни ҳар доим бус-бутун ҳолда ва келишилган вақтда етказиб беради.

    ЎХСУ менежерлари (+99890) 175-0-175 / 915-0-915 телефон рақамлари орқали маслаҳат беришги тайёр. Компания билан сайт ёки info@uzchinatrade.com электрон почта манзили орқали ҳам боғланиш мумкин.

    Реклама ҳуқуқи асосида. Хизматлар лицензияга эга

    28.07.2016, 14:00   Изоҳ (0)   39936
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    БМТ озиқ-овқат ташкилоти Ўзбекистондаги анъанавий буғдой навларини ўрганди

    28.07.2016, 12:30

    «Ўзбектуризм» вазият барқарорлашмагунича, Туркияга саёҳат қилишни тавсия этмайди

    28.07.2016, 11:49

    Тошкентда 29 июль куни ёғингарчилик ва кучли шамол кузатилади

    28.07.2016, 11:43

    Ички ишлар вазирлиги аҳолидан ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилишни сўради

    28.07.2016, 11:37

    «Китоб олами» савдо мажмуаларида ташкил этилган мактаб бозорлари давом этмоқда

    28.07.2016, 10:08

    Ўзбекистон ялпи ички маҳсулот ҳажми бўйича дунёда 70-ўринни эгаллади

    28.07.2016, 10:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Будапештга етиб борди (фото)

    Ўзбекистон | 20 май, 00:04

    Тошкентда 1,6 млрд сўмлик “свет”ни талон-тарож қилган бошқарув сервис компанияси аниқланди

    Ўзбекистон | 19 май, 23:45

    “Россия ва Украина дарҳол ўт очишни тўхтатиш масаласини муҳокама қилишни бошлайди” — Трамп

    Дунё | 19 май, 23:25

    Токсикомания нимаси билан хавфли: нега айнан болалар ва ўсмирлар унинг тузоғига илинмоқда? (видео)

    Ўзбекистон | 19 май, 23:20

    Ўзбекистонда эски лифтларни янгилаш учун 850 млрд сўмдан зиёд маблағ ажратилади 

    Ўзбекистон | 19 май, 23:10

    “Дарё” дайжести: 19 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 19 май, 22:55

    Путин ва Трамп телефон орқали суҳбатлашди. Мулоқот икки соатдан ортиқ давом этди

    Дунё | 19 май, 22:46

    Россияда оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёл ва унинг уч нафар фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди

    Ўзбекистон | 19 май, 22:40

    Камбағалларга кўмак беради, аммо орзусига ета олмайди: 70 ёшли актёр Чоу Юнфат ҳозирда қандай кўринишда?

    Кино | 19 май, 22:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.