2016 йил 27 июлда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Мажлисни Ўзбекистон Республикаси Президенти, Хавфсизлик кенгаши Раиси Ислом Каримов бошқарди.
Мамлакатнинг жанубий сарҳадларида хавфсизликни таъминлаш, таҳдид ва хавф-хатарларни бартараф этиш, терроризм ва экстремизмга қарши курашишда минтақадаги қўшни давлатлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди.
Мажлисда ҳукумат ва тегишли идоралар раҳбарлари иштирок этди.
Изоҳ (0)