29 июлга ўтар кечаси июль ойининг анъанавий «юлдузлар ёмғири» — Жанубий Дельта-Акваридларини кузатиш мумкин. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Ҳар йилги метеорит ёмғирини 12 июлдан 23 августга қадар кузатиш мумкин. Унинг энг яхши кўринадиган вақти бугун, 29 июлга ўтар кечаси бўлади. «Ёғиладиган юлдузлар»нинг максимал сони 20 тага етиши мумкин.
«Ушбу ҳодисани Ўзбекистон ҳудудида булутсиз ҳаво шароитида кузатиш мумкин», – деб «Газета.uz» нашрига маълум қилди Мирзо Улуғбек номидаги Астрономия институтининг катта илмий ходими Чори Шердонов.
Хабарда айтилишича, метеор ёмғирини кўриш учун шаҳар ёруғлигидан узоқроқ бўлган жойларни танлаш керак. Бунинг учун ярим туннинг дастлабки икки соати энг қулай вақт саналади.
Изоҳ (0)