• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Янги овозлар» телетанлови: уч кун давом этган саралаш, исталган тилда куйлай оладиган ёшлар, ҳакамларнинг кўз ёшлари

    Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси, «Ўзбеккино» миллий агентлиги, Алишер Навоий номли киносарой ҳамда Ёшлар маданият ва санъат маркази ҳамкорлигида «Янги овозлар» номли телетанлов ташкил этилди. Санъат саҳнасида дастлабки қадамларини қўяётган ёшлар учун ижодий майдон сифатида кўрилаётган телетанловининг саралаш босқичида эркин кузатувчи бўлиб иштирок этган журналист Феруз Муҳаммад ўз таассуротлари билан ўртоқлашди, шунингдек, танлов юзасидан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Турдиева билан суҳбат уюштирди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Саралаш босқичида Ўзбекистоннинг барча вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридан келган кўплаб истеъдодли, қобилиятли ёшлар қатнашди. Талабгорлар сони кўплиги боис, саралаш уч кун — 20 июлдан 22 июлга қадар давом этди. Қизғин, кескин ва муросасиз руҳда ўтган саралаш босқичи ҳар бир иштирокчи саҳна маданияти қоидаларига риоя этиши, танловда қатнашиш учун танлаган қўшиқлари билан ўз устида катта масъулият билан ишлаганини кўрсатди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Иштирокчилар орасида миллий ҳамда замонавий эстрада, опера, джаз, мумтоз йўналишда куйлаганлар кўпчиликни ташкил қилди. Бундан ташқари, ёш ижрочиларнинг инглиз, рус, француз, италян, турк, озарбайжон каби хорижий тилларда ҳам бемалол куйлай олиши ҳар қандай томошабинни ҳайратга солиши турган гап. Уларнинг ажойиб чиқишларини баҳолашда ҳакамларга ҳам осон бўлгани йўқ.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ўрни келганда таъкидлаш жоиз, танловнинг саралаш босқичида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Тоир Қўзиев, Азим Муллахонов, Юлдуз Турдиева, Самандар Ҳамроқулов, Алишер Файз, Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир Бобур Бобомурод ва хонанда Акбар Отамуҳаммедов ҳакамлик қилди. Эътиборга молик томони, улар устоз кўрмаган, аммо овоз имконияти баланд пардаларда бемалол куйлашга имкон берадиган ёшларга ҳам кейинги босқичда қатнашиш учун рухсат берди, уларга мос устозларни ҳам тавсия қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Саралаш босқичи якунида ҳакамлар ҳайъати аъзоларидан бири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Турдиева билан суҳбат уюштирилди.

    — Телетанлов иштирокчиларининг аксариятида учраётган умумий хато нимадан иборат?— Қобилиятли, истеъдодли, шижоатли иштирокчилар кўп. Аксариятининг умумий хатоси — овозига мос асарни танламаган. Натижада иштирокчиларга 3—4 марталаб қўшиқлар бериб, синаб, нимага қодирлигини аниқлаяпмиз. Кўп иштирокчилар ёшига нисбатан катта қўшиқларни танлаган.

    — Уларнинг ютуқли томонлари ҳақида нималар дея оласиз?— Кўплаб иштирокчилар чет тилидаги қўшиқларни ўша тил нутқ маданияти, талаффуз қоидаларига риоя этган ҳолда, керак бўлса, профессионаллардек куйламоқда. Авжли пардаларни маромига етказиб ижро этаётган янги овозларни кўриб, кўзимга ёш ҳам келди.

    — Сиз ҳам халқаро кўрик танловларда Ўзбекистоннинг номини танитиб юрган хонандасиз. Боз устига, жонли ижрода куйлашингизга кўплаб ҳамкасбларингиз тан беради. Айтинг-чи, мазкур иштирокчилар орасида сизга рақобатчи, овозига ҳавасингиз келиб тинглаган иштирокчилар ҳам бормиди?— Мен санъатда устозларни ҳам, ўзимдан кейин чиқаётган хонандаларни ҳам ҳурмат қилиб, уларга ҳавас кўзи билан қарайман. Тан олиб айтиш керак, бу ёшларнинг орасида бизга рақобатчи бўла оладиган ёшлар жуда кўп.

    — Иштирокчилар тайёрлаб келган қўшиқлар орасида қайси ўзбек санъаткорининг ижод наъмуналари етакчилик қилмоқда?— Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков.

    — Чет тилларидан асосан қайси бирида кўп куйлашмоқда?— Инглиз тилида кўп куйлашди.

    — Саралаш босқичидаги ташкилотчиликни қандай баҳолайсиз. Иштирокчилар 100 фоиз жонли куйлагани техник муаммолар келтириб чиқармадими?— Ташкилотчилик аъло даражада, жонли ижрода куйлаш учун барча имкониятлар яратилган. Ташкилотчилар билан боғлиқ муаммо бўлгани йўқ.

    — Иштирокчиларнинг саҳнада ўзини тутиши, кийиниш маданиятига қандай баҳо берасиз?— Тўғрисини айцам, ўғил бола иштирокчилар кийиниш маданиятига бир қадар эътиборсизлик қилган. Саҳнада ўзини тутишга келсак, иштирокчиларнинг 70 фоизида ҳаяжонни кузатдик. Яширишга қанча уринмасин, овозидаги титроқдан, савол-жавоб жараёнидан уларнинг ҳаяжонланаётгани билиниб қолди. Ҳаяжоннинг кўпайиб кетиши ижрога, қобилиятни тўла намоён қилишга халал бериши мумкин.

    — Ҳакамлар орасида тортишув ва мунозаралар бўлиб турди. Бу ҳақда нима дея оласиз?— Тўғри, баъзан келишмовчилик ҳолатлари ҳам бўлди. Сабаби — иштирокчилар ниҳоятда қобилиятли, ўз навбатида, ҳар бир ҳакамнинг иштирокчига нисбатан ўз талаби бор. Мисол учун, мен анъанавий, миллий мумтоз қўшиқларни тинглашни хоҳласам, бошқа бир ҳакам умуман бошқа йўналишни эшитишни хоҳлайди. Ҳакамларнинг услуби хилма-хил бўлганининг яхши томони ҳам айнан шунда. Аммо барча ҳакамларнинг мақсади битта — иштирокчилар орасида янги овозларни аниқлаш.

    Маълумот учун, айни кунларда телетанловнинг кейинги босқичига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Алишер Навоий номли киносаройда танловни ўтказиш учун барча шароитларга эга замонавий студия ҳозирланган.

    Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

    27.07.2016, 19:46   Изоҳ (0)   11091
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фотогалерея: Севимли телесериаллар қаҳрамонлари 20 йил аввал ва бугун

    27.07.2016, 17:46

    Шаҳзода Муҳаммедова ўзининг қоидабузар ҳайдовчи эканлигини тан олди

    25.07.2016, 15:21

    DJ Piligrim Сардор Раҳимхон ва Улуғбек Раҳматуллаевни ўғриликда айблади

    25.07.2016, 10:02

    Муниса Ризаева сирли ошиғи ҳақида маълумот берди

    22.07.2016, 11:10

    Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо «йигирма беш ёшдасан, Ўзбегим» мисрасининг маъносини тушунтириб берди

    21.07.2016, 17:17

    Хонанда Райҳон: Очиғи, бир ўзим болалар билан қийналяпман

    21.07.2016, 14:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Норвегияда беш кун озиқ-овқатсиз музликда қолиб кетган америкалик эко-журналист қутқарилди

    Дунё | 9 август, 11:55

    Ўзбекистонлик UFC жангчиси Богдан Гусков эҳтимолий рақиби ким бўлишини айтди

    Спорт | 9 август, 11:25

    Гренада Буюк Британия қиролига содиқлик қасамёдидан воз кечди

    Дунё | 9 август, 11:20

    “Қизил иплар”: ижтимоий тармоқларни “портлатган” яна бир корейс дорамаси ҳақида

    Кино | 9 август, 11:00

    Кенияда автоҳалокатда 25 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 9 август, 10:40

    Ўзбекистонда ва Россияда халқаро террорчилик ташкилотининг “ғоябозлари” қўлга олинди

    Ўзбекистон | 9 август, 10:25

    “Тоттенҳэм” Рафаэл Леау учун 100 млн евро тўлайди

    Спорт | 9 август, 10:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.