Тошкентнинг «Бодомзор» метро бекати яқинида Spark автомобили ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента (Drivers.uz)» гуруҳида фотохабар қолдирилган.
Воқеа қандай юз бергани номаълум. Ҳодисада бошқа транспорт воситалари ҳам иштирок этган-этмаганлиги, тан жароҳати олиб, жабрланган шахслар бор-йўқлиги ҳақида аниқ маълумот йўқ.
Аксарият фойдаланувчилар мазкур ҳодиса автомобилнинг катта тезликда ҳаракатлангани сабаб юз бергани бўлиши мумкинлигини тахмин қилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)