Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп ўз бўлажак рақиби Ҳиллари Клинтонни рейтинг бўйича ортда қолдирмоқда, деб ёзади «Интерфакс» ўтказилган сўнгги сўров натижаларига таяниб.

Фото: «Euroradio.fm»

Фото: «Euroradio.fm»

CNN сўрови якунларига кўра, айни пайтда сайловчиларнинг 48 фоизи Трампга, 45 фоизи Клинтонга овоз беришга тайёр.

CBS телеканали ўтказган бошқа сўров эса ҳар иккала номзоднинг ғолиблик учун имкониятлари айни пайтда тенг эканлигидан дарак бермоқда — уларнинг ҳар бирига сўров иштирокчиларининг 42 фоизи овоз беришга тайёр. Қолганлар Либертарианлар ва Яшиллар партияларидан номзодлар Гэри Жонсон ва Жилл Стайнни қўллаб-қувватлади.

CBS таъкидлашича, республикачи миллиардернинг ғалабасини АҚШ президентининг акаси Малик Обама ҳам ёқлаб чиқди. Демократ сифатида, у ноябрдаги сайловларда Трамп учун овоз беришини айтди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Мактаб ўқитувчиларига “Open budjet”да овоз тўплаш бўйича топшириқ берилаётгани айтилмоқда 
Туркманистон
Ашхобод тажрибаси: одамлар зилзиладан эмас, балки бинолар туфайли ҳалок бўлади
Дунё
“Толибон” опиум савдосидан олинадиган солиқни бекор қилди. Наркотик модда учун қанча солиқ тўланган?