Туркияда муваффақиятсиз якунланган ҳарбий тўнтаришдан сўнг Россияга тегишли Су-24 самолётининг уриб туширилиши қайтадан тафтиш қилинади. Бу ҳақда мамлакат энергетика ва табиий ресурслар вазири Берат Олбайроқ HaberTurk телеканалига берган интервьюсида баёнот берди, деб ёзмоқда «РБК».
Унинг сўзларига қараганда, Улударадаги воқеалар ҳам қайтадан ўрганиб чиқилади — 2011 йилда у ерда мамлакат ҳарбий-ҳаво кучларининг авиазарбалари оқибатида курд аслли 34 фуқаро ҳалок бўлганди.
Ҳукуматнинг тахминича, бу ишларда тўнтариш иштирокчиларининг қўли бўлиши мумкин.
Илгарироқ Туркия бош вазири ўринбосари Меҳмет Шимшек Москвада берган матбуот анжуманида Су-24 ни уриб туширган учувчи мустақил равишда қарор қабул қилганини айтиб ўтган эди.
Изоҳ (0)