БМТ Хавфсизлик кенгаши Ироққа ёрдам кўрсатиш бўйича миссия ваколатларини 2017 йил 31 июлга қадар узайтирди. Тегишли резолюция бир овоздан қабул қилинди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Ҳужжатда Хавфсизлик кенгаши аъзолари Ироқдаги хавфсизлик бўйича ҳозирги вазият юзасидан жиддий ташвишда эканлигини маълум қилган. Бу Ироқда террорчилик гуруҳлари, жумладан, ИШИД гуруҳининг амал қилаётганлиги билан боғлиқ.
Хавфсизлик кенгаши ушбу таҳдидга қарши туришнинг ягона йўли барча ироқликларнинг хавфсизлик, сиёсат ҳамда иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги муаммоларни ҳал этишда биргаликда ҳаракат қилиши эканлигини таъкидлади.
БМТнинг Ироққа ёрдам кўрсатиш бўйича миссияси Хавфсизлик кенгаши томонидан 2003 йилнинг 14 августида таъсис этилган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)