Ўзбекистон ва Ироқ миллий терма жамоалари ўртасидаги беллашувдан кейинги матбуот анжуманида иштирок этган бош мураббий Самвел Бабаян қайси футболчилар унинг принсипларига тўғри келиши ва қайсилари тўғри келмаслиги борасида фикр билдирди.
«Темурхўжа Абдухолиқов? У баъзи принсипларга кўра ҳозирча терма жамоага мос келмайди», — деб Бабаяннинг сўзларидан «Championat.asia» иқтибос келтирган. Бу принсип қандай эканига мутахассис ойдинлик киритмаган.
«Жасур Ҳасанов терма жамоа учун ёрдам берадиган футболчи. У ҳақиқий ватанпарвар, термага мос келади. Биз Шерзод Аъзамовни ҳам, Рустам Ашурматовни ҳам текшириб кўрганмиз. Термага унга мос футболчиларгина чақирилади», — деб айтган Самвел Бабаян.
Изоҳ (0)