Кувайт амирлиги ҳудудида Ер сайёрасида кузатишлар тарихи давомидаги энг юқори ҳаво ҳарорати қайд этилди. Бу ҳақда, Al Arabiya телеканалига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Цельсий шкаласи бўйича 54 (Фаренгейт бўйича 129) даража иссиқ 20 июль, чоршанба куни Кувайт шимоли-ғарбидаги ал-Мутриба деган жойда қайд қилинди. Кувайтлик метеорологлар тақдим этган маълумотлар Бутунжаҳон метеорология ташкилоти (AMO) томонидан мутлақ рекорд сифатида қайд этилди.
Илгари 54 даражадан юқори ҳарорат икки марта қайд қилинган — 1913 йилнинг 10 июлида АҚШнинг Калифорния штатида жойлашган Ўлим водийсида (56,7 даража) ҳамда 1922 йилнинг 13-сентябр куни Ливия чўлларида жойлашган Италия ҳарбий базасида. Аммо ҳар икки ҳолда ҳам ўлчовларни ҳаваскорлар амалга оширган, ускуналарнинг аниқлиги ҳам шубҳа остида. Шу боис бу икки кўрсаткич рекорд сифатида қабул қилинмаган.
Изоҳ (0)