АҚШ ҲҲКнинг RC-135V стратегик жосус самолёти 23 июль, шанба куни Россиянинг Калининград вилояти чегарасига яна яқинланди. Бу ҳақда, «Интерфакс» агентлигига таяниб, «Ведомости» хабар бермоқда.
Борт номери 64-14844 ҳамда чақириқ коди MAIZE35 бўлган жосус самолёт Буюк Британиядаги Mildenhall авиабазасидан ҳавога кўтарилган ҳамда 9 000 метр баландликда Россия чегарасига Польша томондан яқинлашган. Ҳаво кемаси Калининград вилоятининг жанубий чегарасига, Россия ҳарбий-денгиз базаси жойлашган қисмига яқинлашган.
Сўнгги беш ҳафта мобайнида АҚШ жосус самолётлари Калининград вилояти чегараларига 20 маротабадан кўпроқ яқинлашгани қайд этилди.
Изоҳ (0)