Ереваннинг Эребуни туманидаги полиция патруль-пост хизмати полкини эгаллаб олган қуролли гуруҳ вакиллари «Таъсис парламенти» мухолиф фуқаролик ташаббуси гуруҳининг координатори Жирайр Сефилянни озод этишни талаб қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Улар 17 июль куни бинони қўлга олиши билан Сефиляннинг озод этилишини асосий талаблардан бири сифатида илгари сурган эди.
Бундан ташқари, «Сасна црер» гуруҳи ҳукумат истеъфосини талаб қилмоқда.
Изоҳ (0)