Ниццадаги терактда ҳалок бўлган 84 кишининг исм-шарифи шаҳар мэрияси биносида ўз аксини топди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Қурбонлар номлари туширилган икки қора полотно бино ташқи томонида 21 июль, пайшанба куни кечки пайт пайдо бўлди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Париж прокурори Франсуа Моленс Ниццадаги террорчининг шериклари бўлиши мумкин бўлган беш кишининг ҳибсга олинганлигини тасдиқлади. Улар уч нафар тунислик эркак ва албаниялик жуфтликдир.
Изоҳ (0)