Сеул КХДРга ядро воситаларидан холи бўлиш масаласида халқаро босим кучайтирилишини кутмоқда. Бу ҳақда Корея миллий бирлашиш институти президенти Че Жин Ук маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
«Мартда жорий этилган ҳозирги санкцияларнинг самараси ҳақида гапиришга ҳали жуда эрта. Кутиш, кузатиш ва уларнинг таъсирини таҳлил этиш лозим. Бизга бундан-да жиддийроқ халқаро санкциялар зарур деб ўйлайман. Шимолий Кореяга иқтисодий таъсир борасида товар айланишининг 90 фоизигача тўғри келадиган Хитой ўта муҳим роль ўйнайди. Пекиндан Пхеньянга кучли босимни, хусусан, чегарада улар томонидан санкциялар тартибига риоя этилиши аёвсиз назорат этилишини кутамиз», — дея таъкидлади Че Жин Ук.
Экспертга кўра, БМТ санкциялари етарлича эмас, шу сабабли АҚШ икки томонлама асосда шафқатсиз санкциялар қабул қилди. Мулоқот тикланиши учун эса КХДР ўзининг ядровий давлат бўлишга даъволарини тўхтатиши зарур.
Изоҳ (0)