Мексика ҳукумати «Белтран Лейва» наркокартелида ташкил топган ҳамда қотиллар гуруҳини шакллантиришда ташкилотчиларидан бири бўлган «Русский» лақабли шахсни қўлга олди. Бу ҳақда Quadratin порталига таяниб, «РБК» хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, гумонланувчи Акапулько порт шаҳрида қўлга олинди. У жиноий гуруҳ фаолиятига алоқадорликда ҳамда шахсларга қарши жиноятлар бўйича айбланмоқда. «Русский» билан биргаликда яна беш киши қўлга олинди. Полиция ходимлари улардан қурол ва гиёҳванд моддаларни мусодара қилди.
Қайд этиш жоиз, «Белтран Лейва» наркокартелининг «Барби» лақабли аввалги етакчиси Эдгар Вальдес 2015 йилда Мексика ҳукумати томонидан АҚШга экстрадиция қилинганди.
Изоҳ (0)