Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида каналда сузаётган Nexia автомобили видеоси пайдо бўлди. Унда автомобиль тўлиқ сув остида эканини кўриш мумкин.
Фойдаланувчиларнинг ёзишича, ҳодиса 20 июль куни Андижонда юз берган. Қайд этишларича, ҳайдовчи машина ичидан чиқишга улгурган.
Nexia қандай қилиб каналга тушиб кетганига аниқлик киритилмаган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)