Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Канада ИШИДга қарши курашиш бўйича халқаро коалиция аъзоларининг умумий ҳаракатлари доирасида Ироқда дала госпиталини жойлаштиради. Бу ҳақда 20 июль, чоршанба куни Канада мудофаа вазири Харжит Сингх Сажан маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».

Фото: «Рамблер новости»

Фото: «Рамблер новости»

«Коалициянинг Ироқдаги ҳаракатларида бўшлиқлар борлиги аниқланди, уларни тўлдириш зарур. Шулардан бири бу тиббий муассасалардир», — деди вазир. Унинг сўзларига қараганда, Канада Ироққа 60 нафар ҳарбий шифокорни юборишни режалаштирмоқда.

Госпитални эса йил давомида Ирбил шаҳри яқинида фронт ёнидаги жойларга жойлаштириш режалаштирилмоқда.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Мессининг “Барселона”га қайтиш эҳтимоли бор. Хави ва Лео доимий алоқада бўлиб турибди 
Маҳаллий
Фарғонада Қирғизистондан келтирилган психотроп моддалар савдоси билан шуғулланганлар ушланди
Маҳаллий
Қашқадарё вилоятида қурилган намунали уйлар қулаб тушиш арафасида экани айтилмоқда (видео)