• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Футзал бўйича ЖЧ—2016 иштирокчилари. Португалия: Гватемала мундиалини қўмсаётган жамоа

    Ўз тарихида биринчи бор Жаҳон Чемпионатида иштирок этаётган Ўзбекистон футзал терма жамоасининг гуруҳдаги рақибларидан яна бири Португалия нафақат Европа қитъасида, балки жаҳон футзалида ҳам ўз обрўсига эга. Биргина Рикардиньо каби дунёга донғи кетган футзалчининг ўзиёқ Португалиянинг қандай кучга эга эканлигини кўрсатади.

    Фото: Mendetails.com

    Фото: Mendetails.com

    Португалия терма жамоаси 2016 йилги Европа Чемпионатини чорак финалда якунлаганди. Солиштириш учун қўшни Қозоғистон терма жамоаси Европа Чемпионатининг бронза медалларига эга чиқди. Бироқ бу жамоалар қитъа чемпионатида ўзаро тўқнаш келмади.

    Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоалари август ойининг биринчи ўн кунлигида иккита ўртоқлик ўйини ўтказади. Бу беллашувлар Ўзбекистон термасининг Европа мамлакатларига қарши ўйинлари қандай кечиши борасида дастлабки тасаввурларни шакллантиришга ёрдам беради.

    Колумбияга йўл

    Португалия терма жамоаси Европа Чемпионатини муваффақиятли бошлади ва ўзи жой олган гуруҳни 1-ўринда якунлади. Бу йўлда жамоа Польшани 6:2 ҳисобида мағлуб этди. Кейинроқ эса Норвегия 6:1, Руминия 5:0 ҳисобларида доғда қолдирилди.

    Фото: Portugalresident.com

    Фото: Portugalresident.com

    Португалия терма жамоасининг бу юришига сербиялик футболчилар чорак финалда якун ясади. Ўйин қўшимча дақиқаларга қадар чўзилди ва унда Сербия 2:1 ҳисобида муваффақият қозонди. Қайд этиш керак, серблар Европа Чемпионатини 4-ўринда тугатганди.

    Чорак финалдаги мағлубиятга қарамай Португалия Жаҳон Чемпионати чиптасини қўлга киритиб бўлганди. Энди улар Ўзбекистон, Панама ва мезбон Колумбия билан бир гуруҳда иштирок этиш учун тайёргарлик кўрмоқда.

    Кучли томонлари

    2012 йилги Жаҳон Чемпионатида Португалия терма жамоаси чорак финалга қадар етиб борганди. Мана энди Европа Бразилияси Хорхе Браз билан иккинчи шундай уринишни амалга ошириш учун бор кучини сафарбар қилишга тайёр.

    Фото: Zimbio.com

    Фото: Zimbio.com

    Жамоанинг асосий юлдузи бўлмиш Рикардиньо Таиланддаги Жаҳон Чемпионатида Adidas’нинг бронза тўпини қўлга киритганди. У 2000 йилги Жаҳон Чемпионатида Португалиянинг бронза медалларини қўлга киритишига ҳисса қўшган ва ўша мундиалдан кейин ҳам фаолиятини давом эттириб келаётган ягона португалиялик футболчи бўлиб, жамоанинг ҳақиқий рамзига айланган.

    Фото: Uefa.com

    Фото: Uefa.com

    Тўрт йил аввал кўпчиликнинг олқишига сазовор бўлган учлик ҳали ҳам таркибда. Кардинал Евро саралашида 8 та гол уриб, тўпурарлик қобилиятини намойиш эта олди. Ҳимоячилар Педро Кери ва Жоао Матос эса ҳар қандай ҳужумни тўхтатиб қолишга тайёр турибди. Португалияда шунингдек ажойиб дарвозабон Витор Хуго, ундан ташқари эса умидли деб қаралаётган Фабио Сесилио ҳамда Тиаго Брито каби футзалчилар бор.

    Жаҳон Чемпионатларидаги иштироки ҳақида

    Португалия футзал бўйича Жаҳон Чемпионатларининг дастлабки учтасида иштирок эта олмади. 2000 йилги Гватемала мундиалидан бошлаб эса бирорта ҳам Жаҳон Кубогини қўйиб юбормади. Гватемаладаги Жаҳон Чемпионатида фақатгина Бразилия ва Испания термалари Португалиядан олдинроқ турди, холос. Гватемаладаги турнирдан кейин Португалия ўша муваффақиятни такрорлай олганича йўқ. 2004 йил терма жамоага 5-ўрин, 2008 йил 9-ўрин, 2012 йил эса 8-ўрин насиб қилди.

    Рикардиньо футбол билан солиштирганда Криштиану Роналду даражасидаги футболчи дейилса, муболаға бўлмайди. Унинг маҳоратини қуйидаги видео орқали ўзингиз ҳам томоша қилинг.

    Ўзбекистон ва Португалия терма жамоалари ўртасидаги беллашув 16 сентябрь куни 3-тур доирасида бўлиб ўтади.

    20.07.2016, 17:24   Изоҳ (0)   3761
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ФИФА: Россияда халқаро мусобақаларни ўтказишни музлатиш ҳақидаги тавсия ЖЧ—2018 га тегишли эмас

    20.07.2016, 10:26

    Оқ уй: АҚШ Россиянинг Олимпиада ўйинларидаги иштироки борасида маълум позицияга эга эмас

    20.07.2016, 08:42

    Футзал бўйича ЖЧ—2016 иштирокчилари. Колумбия: футзал оламидаги сенсацион янги куч

    19.07.2016, 17:11

    WADA: Россиялик спортчиларнинг Олимпиада ўйинларига қўйилиши индивидуал тартибда кўриб чиқилиши зарур

    19.07.2016, 16:04

    Моуриньонинг уйига ўғри тушди (фото)

    18.07.2016, 11:45

    Франция махсус хизматлари Евро–2016 давомида бир қанча терактларнинг олдини олганлиги маълум қилинди

    17.07.2016, 10:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Вьетнамда сайёҳлик кемаси ағдарилиши оқибатида 34 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 20 июл, 00:00

    “Киев Москвага келаси ҳафта музокаралар ўтказишни таклиф қилди” — Зеленский

    Дунё | 19 июл, 23:40

    “Озарбайжон AZAL самолёти ҳалокати туфайли Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда” — Илҳом Алиев

    Дунё | 19 июл, 23:19

    Ўзбекистонда академик лицейларга кириш тест синовлари қачон ўтказилиши эълон қилинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 23:00

    Хаби Алонсо “Челси” етакчиси Коул Палмерни “Реал”га олиб келмоқчи

    Спорт | 19 июл, 22:57

    Аir Chinа авиакомпанияси Пекиндан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

    Ўзбекистон | 19 июл, 22:55

    Жанубий Кореяда 4 кундан бери ёғаётган ёмғир сабаб 5 киши ҳалок бўлди (фото)

    Дунё | 19 июл, 22:35

    Латвия минглаб россияликни мамлакатдан чиқариб юборишни режалаштирмоқда 

    Дунё | 19 июл, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.