Олмаотада 18 июль, душанба куни теракт юз берган барча объектлар одатдаги тартибда фаолият юритмоқда. Бу ҳақда Олмаота Ички ишлар департаментининг расмий вакили Салтанат Азимбек маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
«Шаҳардаги вазият барқарор, фуқаролар ҳаёти ва соғлиғи учун хавф йўқ. Вазият ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари назорати остида. Барча объектлар одатдаги тартибда ишламоқда», — деди у.
Азимбекнинг сўзларига қараганда, 18 июль, душанба куни кучайтирилган режимга ўтказилган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ҳозир одатдагидек режимда хизмат ўтамоқда.
Эслатиб ўтамиз, 18 июль куни Олмаотада номаълум шахслар Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси Олмаота шаҳар департаменти ва шаҳарнинг Алмали тумани полиция департаменти биноларига ҳужум уюштирган эди. Оқибатда беш киши, жумладан, уч нафар полициячи ҳалок бўлди. Саккиз киши яраланди, улардан олти нафари полиция ходимидир.
Изоҳ (0)