Токио туман суди Жанубий кореялик 28 ёшли фуқарони ўтган йили Ясукуни ибодатхонаси ҳудудида портлашни амалга ошириш айблови билан тўрт йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда суднинг 19 июль, сешанба куни чиқарилган қарорида маълум қилинди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
«Гумонланувчининг айбдорлик даражаси юқори, чунки портлаш ҳар куни кўплаб одамлар ташриф буюрувчи ибодатхона ҳудудида юз берган», — деб таъкидланади қарорда.
Ясукуни ибодатхонаси ҳудудидаги портлаш 2015 йилнинг 23 ноябрь куни ушбу мажмуанинг жанубий дарвозалари яқинидаги жамоат ҳожатхонасида юз берган эди. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Кейинроқ портловчи мослама қолдиқларида корейс тилидаги ёзувлар топилган.
Бир муддатдан сўнг, Япония полицияси портлашдан 30 дақиқа аввал кузатув камерасига тушиб қолган Жанубий Корея фуқаросини қўлга олган. Эркак дастлаб айбига иқрор бўлишига қарамасдан, кейин ўз айбини рад эта бошлаган.
Изоҳ (0)