Юрак фаолиятидаги етишмовчилик, саратон, ўпка касалликлари ва диабет 70 ёшгача бўлган кишилардаги ўлимнинг энг кенг тарқалган сабаблари ҳисобланади. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маърузасида айтилади, деб ёзади «ТАСС».
«Глобал кўламда ушбу тўртта юқумли бўлмаган касаллик барқарор ривожланишга катта хавф солган ҳолда, 70 ёшгача бўлган одамлар ўлимининг энг кўп тарқалган сабабчисидир», — дея таъкидланади маърузада.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти қайд этишича, айни пайтда юқумли бўлмаган касалликлар ҳиссасига глобал кўламда ўлимнинг қарийб 70 фоизи тўғри келади, уларнинг кўпчилиги паст ва ўртача даромадга эга мамлакатларда кузатилади.
Изоҳ (0)