2015 йил ноябрида Россиянинг Су-24 бомбардимончиси уриб туширилган Туркия ҳарбий-ҳаво кучлари операциясида иштирок этган икки учувчи ҳарбий тўнтаришга уринишга алоқадорликда гумон қилинаётган минг киши таркибида қўлга олинди. Бу ҳақда юқори мансабли турк амалдорига таяниб, AFP хабар берди, деб ёзади «Ведомости».
16 июль куни Анқара мери Мелих Гёкчек Россиянинг Су-24 самолётини уриб туширган бир учувчи ҳарбий исён иштирокчисига айланганини маълум қилган эди.
Гёкчекнинг сўзларига кўра, Қуролли кучлардаги ушбу тўнтаришни бошлаган параллель тизим Россия билан алоқалар ёмонлашуви учун масъулдир. Туркия ҳукумати бу ҳақда билган, аммо шу пайтгача бу борада гап очмаган.
Изоҳ (0)