Туркия бош вазири ўринбосари Меҳмет Шимшек мамлакатда ҳарбий тўнтаришга уриниш амалга ошмаганлигини маълум қилди. Бу ҳақда у Американинг CNN телеканалига телефон орқали берган қисқа интервьюсида маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
«Тўнтаришга уриниш барбод бўлди. Ҳукумат вазиятни тўлиқ назорат қилмоқда. Тўнтаришга уринишга жалб этилган кўплаб ҳарбий хизматчилар Анқарада ҳибсга олинди», — деди Шимшек.
Бош вазир ўринбосарининг маълум қилишича, пойтахтда парламент биносини ўққа тутган исёнчиларнинг ҳарбий вертолёти уриб туширилган.
Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Истанбулга қайтгандан кейин халққа мурожаатида мамлакатдаги ҳарбий тўнтаришга уринишни бостириш бўйича операция якунига етказилиши ва одил судлов органлари ҳибсга олиш ишларини бошлаганлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)