Испаниянинг «Реал» ва «Атлетико» клублари иккита трансфер ойнаси давомида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича ФИФА қарорининг бекор қилинишига эриша олмади. Бу ҳақда «Футбол 24» хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, ФИФА «Реал» ва «Атлетико»ни 2005—2014 йилларда вояга етмаган футболчиларнинг трансферларидаги қоидабузарликлар учун жазолаганди.
Иккала клуб ҳам апелляция берганди, аммо улар санкцияларнинг бекор қилинишига эриша олмади.
Marca нашри хабарига кўра, яқин кунларда ФИФАнинг Апелляция қўмитаси Мадрид грандларига қарши санкциялар ўз кучида қолишини расман эълон қилади.
Энди «Реал» ва «Атлетико» клублари 2016 йилнинг ёзида таркибни кучайтириш борасида жиддий ҳаракатларни амалга ошириши керак. Чунки 2018 йил январигача улар янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди.
Изоҳ (0)