Доғистондаги Харачи қишлоғида ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан икки нафар жангари йўқ қилинди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Қайд этилишича, жангарилар 14 июль, пайшанба куни аҳоли пунктида жорий этилган аксилтеррор операцияси режими давомида ўлдирилди.
Операция давомида жангарилар билан отишма бўлгани хабар қилинмоқда. Жабрланганлар ҳақида аниқ маълумот йўқ. Айни дамда жангариларнинг шахси аниқланмоқда.
Изоҳ (0)