2016 йилнинг 11 июль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Корея Республикаси ҳукумати ўртасида Тошкент шаҳри аэропортида янги халқаро йўловчи терминалини барпо этиш учун техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги битимни амалга оширувчи вербал ноталар алмашилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.
Дипломатик каналлар орқали ноталар алмашинилганидан сўнг кучга кирган мазкур ҳужжат 2015 йилнинг 5 октябрида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси ва Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ўртасида имзоланган Муҳокамалар баённомаси қоидаларини амалга оширишга йўналтирилган бўлиб, бозор шароитларини таҳлил қилиш, инфраструктура талаблари, йўловчи ва юк авиаташувлари эҳтиёжлари ҳамда бошқа параметрлар асосида Тошкент аэропортининг янги халқаро йўловчи терминалини барпо этиш режасини ишлаб чиқишни назарда тутади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)