Португалия терма жамоаси ўз тарихида биринчи бор Европа Чемпионлигини қўлга киритган Евро—2016 мусобақасининг финал учрашувини Криштиану Роналду охирига қадар давом эттира олмади.
Беллашувнинг 24-дақиқасига келиб Роналду ўзини алмаштиришларини сўради. Бундан аввалроқ эса франциялик футболчи Димитри Пайет унга нисбатан қўпол ҳаракат қилиб, Криштиануга жароҳат етказганди.
Мазкур воқеадан кўп ўтмай «Дарё» Димитри Пайет рақибига қасддан жароҳат етказганмиди ёки йўқлиги масаласида ўқувчилар фикрини аниқлаш учун сўровнома эълон қилди. Унда иштирок этганларнинг 71 фоизи Димитри Пайет Роналдуни атайлаб жароҳатлаган деб ҳисоблаши маълум бўлди.
Пайетнинг ҳатти-ҳаракатини футболнинг бир қисми сифатида баҳолаб, унда Криштиануга жароҳат етказиш фикри бўлмаганди деб ҳисобловчилар 29 фоизни ташкил қилди.
Изоҳ (0)