«Ал-Қоида»нинг марҳум етакчиси Усома бин Ладеннинг ўғли Ҳамза отасининг ўлими учун АҚШдан қасос олишга ваъда берди. Бу ҳақда, Associated Press агентлигига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Абботободда содир этилган жиноят жазосиз қолади деб ўйласангиз, қаттиқ адашасиз», — деди Ҳамза бин Ладен интернет орқали тарқатилган видеомурожаатида.
У мазкур жиноят учун АҚШнинг барча фуқароларини жавобгар деб ҳисоблашини таъкидлади.
«Ал-Қоида» аъзоси бўлган Ҳамза бин Ладен АҚШ билан кураш давом этишини айтиб ўтди.
Усома бин Ладен 2011 йили АҚШ ҳарбийларининг Абботободдаги (Покистон) махсус операцияси чоғида ўлдирилган эди. Унинг 25 ёшли ўғли ҳозир қаердалиги номаълум.
Изоҳ (0)