Франциядаги госпиталлардан бирида икки марта портлаш рўй берди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Айтилишича, портлашлардан олдин ёнғин бошланган. Ҳозирда ходимлар ва беморлар эвакуацияси ўтказилмоқда.
Воқеа жойига қутқарувчилар етиб келган. Воқеа сабаблари аниқлаштирилмоқда.