Лондондаги Chototel стартапи Бирлашган Араб Амирликлари ва Нигерияда 240 хонали арзон меҳмонхоналар очади, дея хабар бермоқда UAE Inside. Chototel меҳмонхоналарида бир кеча тунаш 2 доллардан 5 долларгача бўлган нархни ташкил этади.
Chototel ўта арзон меҳмонхоналар тармоғи бўлиб, у пўлат синч, қуруқ қурилиш аралашмалари, микроботлар ҳамда автоматик операциялар ва бухгалтерияда катта ҳажмли ахборот устида ишлаш тизимларидан фойдаланади.
Ҳар битта хона ўртача 280 квадрат фут (1 фут=30,48 см) майдонга эга бўлиб, у омборча (30 кв. фут), ваннахона (30 кв. фут) ҳамда жавон, стол ва каравот-дивандан ташкил топган умумий хона (100 кв. фут)дан иборат.