Американинг Коронадо шаҳрида (Калифорния штати) ҳарбий инструктор АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари махсус топшириқли бўлинмасида тайёргарлик ўтаётган 21 ёшли курсантни бассейнда чўктириб юборди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Флорида штатидан келган Жеймс Дерек Лавлейс 6 май куни ҳалок бўлган. У машғулот давомида бошқа курсантлар каби ҳарбий кийим, ботинка ва шўнғиш учун ниқобда бассейнда сузаётган эди. Сузиш машғулотини биринчи ҳафта ўтаётган, Ҳарбий-денгиз кучлари сафига эса ярим йилча аввал қўшилган ёш йигит қийинчилик билан сузган. Инструкторлардан бири унинг бошини бир неча марта сувга тиқиб, яна беш дақиқа давомида унинг юзига сув пуркаган.
Лавлейс сув ютиб юбориб, ҳушини йўқотган ва шифохонада ҳалок бўлган. Округ коронери йигит ўлимини чўктириш оқибатида юзага келганлигини қайд этган. Бунга ундаги юрак-қон томир хасталиги ҳам сабаб бўлган. Курсант, шунингдек, астмадан азият чекканлиги ва яхши суза олмаганлиги таъкидланмоқда.
Инструктор қасддан ўлдиришда айбланаётганлиги масаласига ҳозирча аниқлик киритилмади. У вақтинчалик машғулотлардан четлатилган.