Сурияда мусулмонларнинг Ийд ал-Фитр байрами тинч аҳоли ўртасида қурбонларга сабаб бўлган Хасеке шаҳридаги теракт туфайли қайғуга чулғанди. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазирлигининг БМТ бош котиби Пан Ги Мунга йўллаган мактубида маълум қилинган, дея хабар беради «ТАСС».
Мактубда билдирилишича, худкуш шаҳарга 5 июль, сешанба куни киришга муваффақ бўлган ва ас-Солиҳия даҳасидаги нонвойхонада навбатда турган оломон олдида портловчи қурилмани ҳаракатга келтирган. Ҳужум оқибатида 16 киши ҳалок бўлди, 27 киши жароҳатланди. Улар орасида болалар, аёллар ва қариялар бор. Сурия ТИВ БМТ Хавфсизлик кенгашидан «чегарани кесиб ўтаётган террорчилар гуруҳларини молиялаштираётган Ар-Риёд, Доҳа ва Анқарадаги тузумларга нисбатан чора кўриш»ни талаб қилди.
Сурия қуролли кучлари қўмондонлиги байрам муносабати билан 6 июль, чоршанба кунидан бошлаб мамлакатнинг барча ҳудудида уч кунлик тинчлик тартибини эълон қилди.