Оғир вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик 24 ёшли боксчи Ботирали Мамажонов профессионал фаолиятидаги навбатдаги жангини АҚШда, мезбонлар вакили Эвери Макфаттерга қарши ўтказди. Бу ҳақда «Sports.uz» хабар бермоқда.
Беллашувнинг дастлабки дақиқаларидан устунликни қўлга олган ўзбекистонлик боксчи рақибини нокаутга учратиб, муддатидан олдин жангни тугатди.
Мазкур муваффақият Ботирали Мамажонов учун профессионал фаолиятидаги учинчиси бўлди. У олдинги икки жангида ҳам рақибларини нокаут билан мағлуб этганди.
Изоҳ (0)