«Насаф» етакчиси Артур Геворкян «Локомотив» билан шартнома имзолади
Қаршининг «Насаф» клуби етакчиси Артур Геворкян фаолиятини Тошкентнинг «Локомотив» клубида давом эттиради. Бу ҳақда «темирйўлчилар» матбуот хизмати хабар тарқатди.
Осиё Чемпионлар Лигасининг чорак финалига йўл олган «Локомотив» Ўзбекистон чемпионатида тўп сурувчи энг кучли легионерлардан бири билан келишувга эришди, деб ёзилади хабарда.
Артур Геворкян «Насаф» сафида 140 та учрашувда майдонга тушиб, 64 та гол уришга муваффақ бўлган.
Изоҳ (0)